Абдувоҳид Неъматов: "Бундан кейин ҳам пенальти тепаман. Бунақа ҳолат Роналду ва Мессида ҳам бўлган"

Administrator
14 окт 2026, 21:50
"Насаф" ҳамда "Ал Ваҳда" учрашувидан (1:2) сўнг мезбонлар дарвозабони Абдувоҳид Неъматов баҳс ҳақида фиклари билан ўртоқлашди.

- Пенальти бўйича негативлар авж олди, бу ҳақида нима дея оласиз?
- Негативларга қулоқ солмаймиз, уни бошқа футболчи ҳам ура олмаслиги мумкин эди. Иккинчи голда қутқара олмаганим учун афсусдаман. Пенальтини ўзим сўрадим.

Йигитлар иккинчи бўлимда зўр ўйнашди. 80-дақиқагача гол ура олганимизда балким ютиб ҳам кетишимиз мумкин эди.

- Бугун кимлар яхши ўйнади деб ўйлайсиз?
- “Насаф” сафида ҳамма яхши ҳаракат қилди. Мухлислар ҳам маза қилишди.

- Сардор Баҳромовни тез орада бошқа клубда кўришимиз мумкинми?
- Ҳозирча уни “Насаф” билан шартномаси бор. Сардор яхши футболчи, унга омад тилайман.

- Охирги пайтларда сизни пенальтиларда кўп кўряпмиз. Кейинги сафар ҳам пенальтини сизга беришларини хоҳлайсизми?
- Бундан кейин ҳам тепаман. Бунақа ҳолат Роналду ва Мессида ҳам бўлган. Мен фақат иккинчи голни ўтказиб юборганимдан афсусдаман.

- Сизга нима ёки ким мотивация беради?
- Оила аъзоларимдан мотивация оламан. Мураббийларни ишончини оқлашга уринаман.

- Бугун кичкина қизингизни дастлабки тишлари чиқибди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши сиз учун қанчалик муҳим?
- Машғулотдан чарчаб келганингизда фарзандларингизни “дада” деб кутиб олиши барча чарчоқларни чиқариб юборади.

- Негативларга нима дейсиз?
- Негативларга эътибор бермайман. Бундай одам нафақат мен, исталган инсонга негатив руҳида бўлади. Кўчада зериккан, иши йўқ одам негатив ёзиб ўтиради.

- Терма жамоадаги интервьюингизни “кибр” деб изоҳлашди.
- Ҳаммамизнинг борадиган жойимиз бир. Отам кибрдан узоқроқ юр деганлар.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›