ОЧЛ. Иккинчи финал учун барча чипталар сотиб бўлинди
23 ноя 2017 17:31
Янгиликлар
ОЧЛ. Иккинчи финал учун барча чипталар сотиб бўлинди
Шу ҳафтанинг шанба куни Осиё чемпионлар лигасининг финалидан ўрин олган иккинчи баҳс бўлиб ўтади. Маълумки, биринчи учрашув Саудия Арабистонида ўтказилганди.
Япониянинг Сайтама шаҳрида кечадиган ўйинда "Урава Редс" ўз майдонида "Ал Ҳилол"ни қабул қилади. Биринчи учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганини инобатга олсак, жавоб баҳси янада қизиқ кечиши кутилмоқда.
ОФК сайтининг хабар беришича, бу ўйин учун барча чипталар аллақачон тўлиқ сотиб бўлиган. Маълумот учун Сайтамадаги стадион ўз бағрига 58 минг томошабинни сиғдира олади.
25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ўйин бизнинг вақт билан 15:15да бошланади. Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамларимиз бригадаси бошқариб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар