Обамейянг қишда "Боруссия"ни тарк этмоқчи
05 дек 2017 10:35
Янгиликлар
Обамейянг қишда "Боруссия"ни тарк этмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтмоқчи.
Маълумотларга кўра, габонлик футболчи жамоадошлари билан юз берган сўнгги воқеалар туфайли бундай қарорга келган. Обамейянг "Штутгарт"га қарши Бундеслиганинг 12-тур учрашувида раҳбарият жазоси туфайли иштирок этмади. Бу жазо футболчи машғулотга кеч келгани туфайли қўлланилган. Бундан ташқари, "Шальке-04"га қарши Германия чемпионатининг 13-тур учрашувида жамоадошлари Обамейянгдан хафа бўлишди. Габонлик 72-дақиқада қўпол ўйини учун четлатилди. Ўша вақтда "Боруссия" 4:2 ҳисобида олдинда эди.
Обамейянг ва "Боруссия" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар