

67 ёшли мураббий қўл остида римликлар 3 ғалаба ва 1 мағлубият ("Интер"дан) қайд этди.
Октябрь ойи футболчиси сифатида "Наполи" ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангисса эътироф қилинди. Камерунлик футболчи ўтган ойда лиганинг 4 ўйинида 3 гол урди.
Федерико Бонаццоли ("Кремонезе"), Ҳоқон Чалханоглу ("Интер"), Николо Камбьяги ("Болонья"), Элиа Каприл ("Кальяри") ва Рафаэла Леау ("Милан") каби футболчилар Замбо-Ангисса билан бир қаторда овоз бериш жараёнида номзоди кўрсатилганди.



