Инкапиэ - "Арсенал" футболчиси

Aslanov Jasurbek
2 сен 2025, 00:12
Пьеро Инкапиэ 2025/26 мавсумда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилади.

23 ёшли ҳимоячи "Байер"дан мавсум охиригача ижарага олинди. Sky Sports маълумотларига кўра, лондонликлар эквадорликни 45 миллион фунтга харид қилиш имкониятига эга бўлади.

Инкапиэ Леверкузен клубида 2021/22 мавсумдан бери ўйнаб келади. У ўтган мавсум Бундеслигада 32 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: arsenal.com