Неймар Бразилия терма жамоасидан кетишини тасдиқлади: "Менинг вақтим ўз ниҳоясига етди"

Aslanov Jasurbek
29 июл 2026, 16:55
"Сантос" ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга қарши ўйинда (1:2) мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этганидан кейин Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. 34 ёшли футболчи Судамерикана кубоги доирасида Венесуэланинг "УСВ" клубига қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида ўз қарорини тасдиқлади. "Терма жамоадаги вақтим ўз ниҳоясига етди. Мен тарих яратдим, жуда бахтли эдим, қўлимдан келган барча нарсани бердим, ҳаётимни бағишладим. Мен ҳар доим курашдим ва сариқ футболка учун бор кучимни аямадим. Аммо энди буни қилишни хоҳламайман", – деди Неймар. Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 130 та ўйин ўтказиб (иккинчи кўрсаткич), 80 та гол урди (рекорд) ва 58 та голли узатмани амалга оширди. У миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Ҳужумчи терма жамоа билан бирга 2013 йилда Конфедерациялар кубогини қўлга киритган, шунингдек, 2016 йилда олимпиада чемпиони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo