Неймар яна Месси билан бир жамоада тўп тепиши мумкин

9 авг 2026, 09:15
"Сантос"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 2027 йилнинг январь ойида "Интер Майами"га ўтиши мумкин, деб хабар беради "LIBERTA DEPRE" X ижтимоий тармоғида Фелипе Мелога таяниб.

Манба маълумотига кўра, Неймарнинг 2027 йил январидан эътиборан "Интер Майами"да тўп суришининг реал эҳтимоли мавжуд. Таркибида аллақачон Лионель Месси, Каземиро ва Луис Суарес ўйнаётган Америка клуби "Сантос"нинг 10-рақамли ўйинчиси учун фаолиятини давом эттирадиган энг эҳтимолий жой ҳисобланади.

Манбага кўра, айнан "Интер Майами" Неймар ўз профессионал фаолиятини якунлайдиган клубга айланиши мумкин.

Аввалроқ Неймар Месси билан биргаликда "Барселона" ва ПСЖда тўп сурган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: LIBERTA DEPRE