"Ливерпуль" ва ван Дейк шартнома бўйича қарор қабул қилишни кечиктирди

Sherzod Nurmatov
13 ноя 2026, 19:55
"Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк ва клуб раҳбарияти шартномани узайтириш бўйича ҳозирча якуний қарорга келмаган, дея хабар бермоқда BBC.

35 ёшли нидерландиялик футболчининг амалдаги келишуви келаси йилнинг ёзида якунига етади. Музокаралар 2027 йилгача чўзилиши мумкин.

Ван Дейкнинг ўзи хотиржамликни сақламоқда ва жамоадан кетиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти. Шу билан бирга, у юқори даражада ўйин намойиш этмоқда: 2026/27 йилги мавсум у ҳар бир ўйинда ўртача 60,7 та аниқ узатмани амалга оширмоқда, 3,5 та яккакурашда ғолиб чиқмоқда ва 7,1 марта тўпни жарима майдонидан узоқлаштирмоқда. Футболчи 15 та ўйинда ҳозирча самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

Ҳимоячи атрофидаги вазиятни "Милан" ва "Ювентус" диққат билан кузатиб бормоқда — улар 2027 йилнинг январида ўйинчи билан дастлабки шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади. "Ливерпуль" сардорни сақлаб қолишга ҳаракат қилиши кутилмоқда, аммо якуний қарор мавсум охиридан олдин қабул қилинмайди.

Transfermarkt портали ҳимоячининг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›