UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  0 22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  72 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  4 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"

Про-лиганинг 20-турида "Арал" - "Локомотив" учрашувидан кейин "Арал" бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.

- "Локомотив"ни Суперлигага чиққани билан табриклайман ва уларга Суперлигада омад тилайман. Ўйинни яхши бошлагандик. Дастлабки 15 дақиқаликдан кейин рақиблар ўйинни тенглаштирди. Биз голлар уришимиз керак эди. Лекин кўп ҳам вазиятларимиз бўлмади. "Локомотив" ҳимояда зўр ўйнади. Кейин эса пенальтидан гол урдик. Буёғига вақт етмай қолди. Йигитларимга раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди.

- Про-лиганинг ушбу мавсуми ҳақида нима дея оласиз?

- Зўр дея олмайман. 6 жамоа курашди. Ўйинлар сони кам бўлгани учун ўртадаги муддат катта бўлди. Ҳар 10 кунда ўйнайдиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туриш осон бўлмади. 

- Ўтиш ўйини 14 декабрь куни ўтказилади.

- Биз тайёрланамиз. Суперлиганинг жамоаси билан ҳам муносиб ўйнаб, жамоани Суперлигага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Саволни тўлдираман: 2022 йил "Локомотив" ҳам ўтиш ўйинида ўйнаганида сал кам бир ярим ойлик танаффусдан кейин ўша баҳсга етиб борганди. Жамоа деярли бир ярим ой ўйин ўтказмаган ва ўйин тонусисиз қолганди. "Арал"да ҳам шу ҳолат қийнаши мумкинми?

- 100 фоиз. Ҳозир мен 10 кун учун шикоят қилдик, лекин бу ерда гап 1 ярим ой ҳақида кетмоқда. Суперлига жамоалари ўзаро ўйинлар ўтказади. Уларда чемпионат ҳам тугамади. Йигитларни қай тариқа яхши ҳолатда ушлаб турамиз, билмайман. Ҳа, қийин бўлади, шунда ҳам ўйнаш керак.

- "Арал" Суперлигага жуда яқин келганди. Жамоа керакли ҳисобда ғалаба қозонса бўлгани эди. Бугунги ўйин давомида жамоада ўйинни ўзига оладиган етакчи кўринмади. Бунга нима сабаб таъсир ўтказди?

- Ҳамма нарса. Ўйин олдидан кўрсатмалар бераётганимда футболчилардан ким шундай ўйинда ўйнаганини сўрадим. Бу каби салкам финал ўйинларида ҳеч ким ўйнамаган. Етакчи ҳақидаги гапни ҳам айтдим. Бундай пайтда жамоада етакчи бўлиши керак. Футболчилардан тайёрмисиз, майдонга тушиб, ғалаба қозона оласизларми, боринг, деб айтдим. Тўғри айтдингиз, жамоада етакчи, боши билан гол ура оладиган футболчилар керак. Бизга ҳиссиётлар етишмади. Лекин ўйин бобида "Локомотив" биздан кучли эди дея олмайман. Уларга қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, фақатгина биттасида улардан пастроқ ўйнадик. Қолган ҳолатларда биз "Локо"дан яхшироқ эдик. Бугун "Локо" ҳимояда жуда тартибли ўйнади. Бизда эса ундай бўлмади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика