Сергей Лебедев: "Ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олмадик"

Administrator
22 сен 2026, 22:52
Пролига 20-турдан ўрин олган "ФарДУ" – "БухДУ" учрашувидан сўнг "ФарДУ" жамоаси бош мураббийи Сергей Лебедев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Негадир ўз ўйинимизни тўлиқ намоён эта олмадик. Биринчи таймда ҳартугул яхши ҳаракат қилдик, лекин иккинчи бўлим ҳақида бундай деб бўлмайди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Ғалаба билан биринчи навбатда йигитларни табриклайман. Барибир охиригача курашдик.

- Буёғига ФИФА кунлари сабаб танаффус бўлади. Режалар қандай?
- Жамоага озроқ дам бериб яна тайёргарликни бошлаймиз. Битта ўртоқлик учрашуви ўтказишни мақсад қилганмиз. 29 сентябрь куни "Навбаҳор" билан назорат баҳсида майдонга тушамиз. 7 октябрь куни "Олимпик Мобиуз"га қарши 21-турни ўтказамиз.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia