Беҳруз Ўктамов: "Терма жамоадан таклиф олишимни кутмагандим, базада Беҳруз Каримов хонадошим"

Iskandarov Abdulaziz
23 сен 2026, 08:07
Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА кунларидаги мазкур йиғинига бир қатор янги ва ёш футболчилар таклиф қилинди.

Улардан бири “Сурхон” футболчиси Беҳруз Ўктамов. “Оқ бўрилар”нинг кечаги машғулоти олдидан биз Ўктамовнинг фикрларини тингладик.

"Ҳар доим ҳаркат қиламан. Лекин терма жамоадан таклиф кутилмаганда юз берди. Бундан хурсанд бўлдим",- дейди Беҳруз Ўктамов.

- Машғулотлар қандай кетмоқда?

- Машғулот жараёнлари яхши кетмоқда. Жамоа аҳил, ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Муҳит ажойиб.

- Барибир терма жамоада катта номлар бор. Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев. Ҳаяжон кузатилмадими? Буёғига мақсад қандай?

- Ҳа, бошида ҳаяжонландим. Катта футболчилар биринчи чақирилганларни қўллашди. Буёғига мақсад доим ҳаракат қилиш. Мураббийлар кузатади, машғулотларда кўришади. Терма жамоа рўйхатида доим бўлишга интиламан.

- Жамоангизда терма жамоага чақирилиши мумкин бўлган ёш футболчилар яна кимларни айта оласиз?

- Клубимизда ёш футболчилар кўп. Беҳруз Шукуруллаев, Камрон Юсупов, Хумоюн Шербўтаев охирги ўйинларда яхши ҳаракат қилмоқда. Мураббийларимга, жамоадошларимга катта раҳмат. Бу ергача келишимда уларнинг ҳиссаси бор.

- Бу ерда хонадошингиз ким?

-Терма жамоада хонадошим Беҳруз Каримов. У билан "Сурхон"да бирга ўйнаганмиз.

- Эрон билан ўйиндан кутилмалар қандай?

-Жамоамиз Эрон билан ўйинга тайёр. Нима қилишни биламиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›