

"Блауграна" ғазначиси Ферран Оливе клуб аъзоларининг ҳар йиллик умумий йиғилишида сўзга чиқиб, Ханси Флик жамоаси жорий мавсумни асосий аренада якунлашини, бироқ кейинги мавсумни "Олимпик Льюис Компанис" ("Монжуик" номи билан ҳам танилган) стадионида бошлашини маълум қилди.
"Камп Ноу"га қайтиш 2028 йилнинг январь ойига режалаштирилган. Бу вақтга келиб реконструкция ишлари стадион сиғимини 95 000 томошабингача ошириш имконини беради. 2028/29 йилги мавсум олдидан эса клуб ўриндиқлар сонини 105 мингтага етказади.
Клуб аъзолари лойиҳани амалга оширишдаги кечикишлар туфайли етказилган иқтисодий зарарни қоплаш учун 510 миллион евролик молиялаштириш пакетини маъқуллашга мажбур бўлишди.



