

Зайниддин Тожиев: “Таркибда ротацияга қўл урдик. Кўпроқ ёш футболчиларга имконият бердик. Рақиб иккинчи рақам бўлиб ўйнади. Биринчи таймда йигитларимизга тезлик етишмагандек туйилди. Танаффусда футболчиларга керакли кўрсатмалар бердик. Ўйинни бироз тезлаштирдик. Хавфли вазиятлар яратдик ва голлар урдик”.
- Дарвозабон Асилбек Аташов нега захирада қолди?
- U-19да учрашувимиз бор, Асилбек ўша ерда тўлиқ ўйнайди. Буни келишган ҳолда амалга оширилди.
- Суҳроб Садиржоновни U-17 терма жамоаси машғулотларда кўргандик, бугун у “Ғазалкент” сафида майдонга тушди…
- Терма жамоани мураббийи билан келишган ҳолда бу ишга қўл урдик. Энди у терма жамоа сафига бориб қўшилади.
- ФИФА кунлари бошланяпти, бу кунлар учун режалар борми?
- 28 сентябрда “Бунёдкор” билан ўртоқлик ўйинимиз бор. Агар келиша олсак Қирғизистон жамоаси билан баҳс ўтказамиз.


