"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди

Khoja
2 дек 2025
"Нефтчи" ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев жамоани тарк этди.

Футболчи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"Ассалому алайкум, Фарғонанинг "Нефтчи" мухлислари. 3 йиллик меҳнатимга рози бўласилар. Сизларни жуда яхши кўраман, сизлар билан жуда яхши хотиралар қолди. "Нефтчи"га кейинги мавсумда омад тилаб қоламан, насиб қилса, яна кўришамиз", - деб фикр билдирган ҳимоячи.

Тошмирзаев 2023 йилнинг ёзидан бери "Нефтчи"да ҳаракат қилиб келаётганди. У фарғоналиклар сафида 63 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва яна 6 та голга ассистлик қилганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia