UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  0 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  3 23:07АПЛ старт олмоқда: "Ливерпуль" - "Борнмут" учрашувининг асосий таркиблари билан танишинг!  4 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  5 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  10 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  1 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  1 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  11 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  44 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  2 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  9

Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди Янгиликлар

Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (1:2) ўйинидан кейин "Навбаҳор" футболчилари Ўткир Юсупов ҳамда Аброр Исмоилов ғалабани рақиб жамоа мухлислари қаршисида номақбул ҳаракат билан нишонлаганди.

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида мазкур масала ҳам кўриб чиқилди. Якунда ҳар икки футболчи жаримага тортилди. Бироқ Ўткир Юсупов Суперлига 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" клубига қарши ўйинда ҳам аввалги ҳолатдан хулоса чиқармагани учун икки карра кўпроқ жарима тўлайдиган бўлди. 

Шунингдек, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" клуби устозлари Иван Бошкович ҳамда Самвел Бабаян ўзаро беллашув давомида техника зонада ўзини тутиш қоидаларига бир неча бор амал қилмай, провакацион ҳатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун жарима тўлайдиган бўлди. 

8-турдан ўрин олган "Андижон" – "Металлург" учрашувида меҳмон жамоа шифокорига нисбатан қўпол муносабатда бўлган Владимир Бубаньянинг лицензияси вақтинча қайтариб олинганди. Қўмита ҳолатни ўрганиб чиқиб, бошланишига Бубаньяга нисбатан жарима интизом чораси қўллашга қарор қилди. Бу каби ҳолат такрорланса, Бубанья бир ёки бир неча расмий учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика