

"Нефтчи" 26 ёшли ярим ҳимоячи Аброр Исмоиловни Лигада рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди ЎзПФЛ.
Таъкидлаш лозим, Исмоилов икки йил аввал "Нефтчи" сафида ижара ҳуқуқи асосида тўп тепганди.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган мавсумда Аброр "Навбаҳор" сафида Суперлиганинг 22 ўйинида майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди.



