Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"

Administrator
3 июл 2025
Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг Аброр Исмоилов ўз фикрлари билан бўлишди.

"Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик. Қийин баҳс кечишини билар эдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман"

- Гол ҳақида

- Гол ўйиндаги жараёндан келиб чиқиб урилди. Насиб қилса, бунданда яхшироқ голларни урамиз.

- Биринчи давра ҳақида

- Биринчи давра ҳар бир жамоа учун қийин кечмоқда. Бизда мақсад бор. Ўз мақсадимиз йўлида давом этамиз.

- "Нефтчи"нинг ўртамиёна жамоаларга қарши учрашувлар ҳақида

- "Настрой" бошқача бўлмоқда. Ҳозир Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шу сабабли ҳар бир учрашув қийин кечмоқда.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia