UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Унаи Эмери — АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи  0 17:40"Лидс" ҳужумчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 17:24Расман: "Сурхон" нигериялик ҳужумчини таркибга қўшиб олди  2 17:11Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан келишувни узайтирди  5 16:43"Реал"нинг Испания Кубогидаги шармандали мағлубияти асл сабаби нимада?  8 16:16Романо: Гехи "Манчестер Сити"га ўтишга яқин  1 15:55"Андижон"да иккита жой қолди   4 15:42Перес Моуриньюни "Реал"да кўришни истайди  19 15:19Ўзбекистон терма жамоасининг узоқ йиллик мухлислари диққатига!  1 15:15"Челси" ўтган йили "Ливерпуль" юлдузини сотиб олишга яқин бўлган  1 14:48"Манчестер Сити" футболчисига Туркиядан қизиқиш бор  0 14:30Қоидани бузсанг, бу ишни яхшиси рақиб дарвозасига яқинроқда амалга ошир  0 14:05Ошпаз ва официантликдан футболга. Боаке ҳақида 7 қизиқарли факт  8 13:39Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларимиз жанговар ҳолатда"  6 13:16"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси А Сериянинг топ-клубларига ўтиши мумкин  0

"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди Янгиликлар

"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди

"Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгаришлар.

Антонио Сариоглу ҳамда Виталий Галат фарғоналиклар мураббийлар штабида ишлайди.

“Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мураббийлар штабини кенгайтириш ва кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти билан ҳамкорликда бир қатор малакали мутахассислар жамоамизга таклиф этилди.

Аввалроқ жамоага Германиядан таклиф этилган мутахассис бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият бошлаган эди. Бу — Европа мактабининг замонавий ёндашувларини жамоамизга олиб кириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Бугундан эътиборан эса Қозоғистонда 4 карра чемпион бўлган, катта тажрибага эга мутахассис Виталий Галат “Нефтчи”нинг дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритишни бошлади. Галат ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли дарвозабонларни тайёрлаган, совринли ўйинларда ишончли ўйин кўрсатишга ўргатган, методикаси эса Марказий Осиё футболида юқори баҳоланган. Унинг тажрибаси дарвозабонларимизнинг техник ва тактик жиҳатдан янги босқичга кўтарилишида муҳим омил бўлади.

Шу билан бирга, жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик даражасини европача стандартларга мослаштириш мақсадида грециялик мутахассис Антонио Сариўғлу билан шартнома имзоланди. Антонио 2018–2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида машҳур мураббий Эктор Купернинг жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган. У терма жамоа футболчиларининг чидамлилик, тезлик, куч ва тикланиш жараёнларини илмий ёндашув асосида шакллантирган мутахассис сифатида танилган.

Клуб раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган бу ўзгаришлар жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари билан уйғун келади — “Нефтчи” кучли, интизомли ва замонавий футбол ўйнайдиган жамоани шакллантирмоқда.

Янги мутахассисларга ўз йўналишлари бўйича юксак натижалар ва муваффақиятлар тилаймиз. Уларнинг келиши жамоамизнинг бош мураббийи Исломбек Исмоиловга  ёрдамчи мураббийлар сифатида профессионал ривожи, спорт натижалари ва янги мавсумдаги амбицияларига албатта ижобий таъсир кўрсатади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
11 дек 23:17:35
KVARTS DSS
Shu Fargʻona hokimiga malades divorasandaaa
+3   
11 дек 22:57:12
From Earth
EURONEFTCHI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сифатли 1 та бўсаям хужумчи олишимиз ШАРТ!!!
Туркиядаги еғинга европадан ккчли ҳужумчи ва ярим ҳимоячи қўшилиши кутилмоқда
+2   
12 дек 04:30:30
Umid Tursunov
Man doim shunday oylaganman sifatsiz ligionerlardan kora Germanya Galandiya Angilayadan murabiylar bosa har bir klubda bizi 30minutlik futbolchilarga yevropadan murabiylar kerak....
+2   
11 дек 23:30:20
ManUBarca
Sardor Azmun hush kelibsan Farg’onaga xudo xoxlasa
+2   
11 дек 22:28:25
EURONEFTCHI
Сифатли 1 та бўсаям хужумчи олишимиз ШАРТ!!!
+1   
11 дек 22:27:32
Azizbek Rustamovich
Neftchi juda puxta ishlamoqda. Xech qaysi jamoamiz bunaqa tayyorgarlik ko‘rgsni yo‘q. Ko‘chmanchi futbolchilar bilan uzoqqa borib bo‘lmasligini tushunganimiz rost bo‘lsin
   
12 дек 10:39:39
Акмал Аляров
Исломжон қўгирчоқ деган биродар,Ичизни оммага кўрсатишиз шарт эмас.
   
12 дек 09:38:25
Umidjon R
Уз. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунда ислом исмоилов нима иш килади .ёки кугирчок мураббий буладими
Исломжон бош мурабий колганлари бошка мутахасизлар хаммасини урни бор огайни кугирчок деб оркез ачишмасин
   
12 дек 08:49:28
Уз.
Шунда ислом исмоилов нима иш килади .ёки кугирчок мураббий буладими
   
12 дек 07:57:11
Farhod Uktamovich
Келаси мавсум Нефтчи дан купрок нарсалар кутиш мумкин ( сверхестественных результатов )
   
12 дек 07:42:29
Каримжон Матхолиқов
Аллоҳ ҳайрли қилсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика