

23 ёшли ҳужумчига “Ювентус“ ва “Милан“ қизиқиш билдирмоқда. МЮ ўз футболчисини 45 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, “қизил иблислар“ Расмус Хейлундни 2023 йилда 75 миллион еврога сотиб олганди.
Футболчи ўтган мавсум АПЛда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришган.



