

Тошкент вақти билан бугун тонгда Хорватия терма жамоаси Панама билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган ўйинда Анте Будемирнинг ягона голи хорватларга ғалаба келтирди. Мазкур беллашувда Лука Модрич Хорватия терма жамоасидаги 200-учрашувида майдонга тушди.
Иккинчи турдан сўнг Хорватия 3 очко билан учинчи ўринда кетмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 28 июнь куни Ганага қарши ўтказади, 0 очко билан охирги ўриндаги Панама шу куни Англия билан куч синашади.



