"Барселона" Альваресга муқобил вариант сифатида МЮ ҳужумчиси номзодини кўриб чиқмоқда — Caught Offside

23 июн 2026, 16:40
"Барселона" Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни трансфер қилиш бўйича асосий мақсадига эриша олмаган тақдирда, "Манчестер Юнайтед" форварди Беньямин Шешкони бўлажак харидлар рўйхатига киритди.

Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" словениялик футболчини сотмоқчи эмас. "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик 23 ёшли ҳужумчини ўзининг узоқ муддатли лойиҳасидаги асосий ўйинчилардан бири деб билади.

Якунланган мавсумда Шешко барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, ўйинчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Caught Offside

Сўнгги янгиликлар

Барча ›