Санчо АПЛдан таклифларга қарамай, хорижда ўйнашни афзал кўрмоқда. МЮ собиқ ҳужумчиси "Дортмунд"га қайтиши мумкин

15 авг 2026, 11:39
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингери Жейдон Санчо АПЛ клубларининг таклифларига қарамай, фаолиятини хорижда давом эттиришни афзал кўради.

26 ёшли англиялик футболчи эркин агент мақомида ва 2017 йилдан 2021 йилгача, шунингдек, 2024 йилда ўйнаган Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қизиқ.

Санчо сўнгги икки мавсумни "Астон Вилла" ва "Челси"да ижара асосида ўтказди.

Ҳозирда футболчи Англиянинг 10-лигасидаги "Фликстон" базасида машғулот ўтказмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC