"Бу шармандалик". О’Хара "Манчестер Юнайтед" эгаларини танқид қилди

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 12:25
"Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси Жейми О’Хара "Манчестер Юнайтед" клуби хўжайинлари ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, бу шармандалик. Уларнинг Кэррик билан қилган иши — шармандалик. Улар уни таклиф қилишди. Уни қўллаб-қувватлашларини айтишди. Унга имконият беришди. Ўтган мавсумда у жамоани Чемпионлар Лигасига қайтариб, фантастик ишни амалга оширди, бунинг эвазига эса унга бор-йўғи иккита футболчи беришди.

Юри Тилеманс — тузуккина футболчи. Ажойиб трансфер. Аммо Андре Сантос… Биласизми, биз ҳали унинг умуман муносиб футболчи эканига аниқ ишонч ҳосил қилганимиз йўқ. "Манчестер Юнайтед" бундан анча йироқда, биз эса аллақачон уларнинг Чемпионлар Лигасида ўйнаши ҳақида гапиряпмиз. Уларда уч ёки тўрт йил олдинги ўша тўртта ҳимоячи ўйнамоқда.

Люк Шоу ҳимоянинг чап қанотида яна бир мавсумни ўтказади. Адолат юзасидан унга тан бериш керак. Ҳимоя марказида Гарри Магуайр. Биз "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапиряпмиз. Улар пешқадамлар қаторига қайтишга ҳаракат қилишлари керак-ку", — деди О’Харанинг сўзларини келтирган ManUtd.One.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ManUtd.One

Сўнгги янгиликлар

Барча ›