Осиё Кубоги саралаш баҳслари сабаб "Республика ФА"нинг икки ўйини қолдирилди

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 11:54
Жорий йилнинг 20 август – 6 сентябрь кунлари U20 Осиё кубогининг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Мазкур ёшдаги терма жамоанинг 9 нафар футболчиси Республика футбол академияси клуби аъзолари саналади.

Шу сабабли, Пролига регламентининг 9.8 бандига асосан Республика ФАнинг 16-турдан ўрин олган “БухДУ” ҳамда 17-тур доирасидаги “Олимпик Мобиуз” клубларига қарши беллашувлари қолдирилди. Мазкур учрашувларнинг янги саналари ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›