Бруну Фернандеш МЮнинг шартнома бўйича яхшиланган таклифини рад этди — Тавольери

19 авг 2026, 08:30
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш клубнинг шартномани узайтириш бўйича яхшиланган таклифини рад этди, деб хабар беради журналист Саша Тавольери X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Англия клубининг таклифи йилига маошни 500 минг еврога оширишни кўзда тутган эди. Бу сумма Фернандешни шартномани узайтиришга кўндириш учун етарли бўлмади. Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи 2020 йилнинг январь ойидан бери манкунианликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда Фернандеш барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол ва 22 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Transfermarkt" порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/sachatavolieri