

The Athletic хабарига кўра, клублар 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришди. Келишув суммаси 48 миллион фунтни ташкил этади, яна 2 миллион фунт бонус сифатида тўланиши мумкин. Бундан ташқари, Лондон клуби футболчи қайта сотилган тақдирда сумманинг 10 фоизини олади.
Футболчининг ўзи "Юнайтед"га ўтишга рози бўлди. Ўтган АПЛ мавсумида Сантос 27 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.



