

Португалиялик мутахассис ўз шогирдларининг нафақат ҳужумдаги ҳаракатларидан, балки ҳимоядаги фидойилигидан ҳам мамнун бўлди ва таркибдаги катта ротация сабабини тушунтириб берди.
"Иккинчи бўлим кўпроқ назорат масаласи бўлди, суръат бироз пасайди. "Малага" тўпни назорат қилган ҳолда хотиржамроқ ҳаракат қилди, бироқ ҳар сафар тезликни оширганимизда, яна бир-иккита гол уришимиз мумкиндек таассурот уйғонди. Мақсадимиз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш ва сидқидилдан меҳнат қилиш эди. Ҳар доим ҳам тажовузкор ҳужум қилиб бўлмайди, баъзан рақиб очиқ ўйин кўрсатади ва биз сифатли ҳимояланишимиз керак бўлади.
Мен "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндан олдин ҳам футболчиларга таркибда кўплаб ўзгаришлар қилишимни айтгандим. Мен бошқалар каби юқори маҳоратга эга бўлган ўйинчиларни майдонга туширишни истайман. Бу фақатгина мураббийлик танлови, кимнингдир маҳорати кўпроқ ёки камроқлиги масаласи эмас, чунки у ҳаммада бор.
Мухлисларнинг вақтни яхши ўтказиши муҳим, агар уларда юқори даражадаги футбол нима эканлиги ҳақида тушунча бўлса, иккинчи бўлимдан ҳам завқ олган бўлишлари керак. Ҳимояда тер тўкаётган жамоа кўринди, Винисиус тўпни йўқотиб, уни қайтариб олиш учун ортига қайтаётгани яққол сезилиб турди. Футбол — бу фақат голлардан завқланиш эмас, балки уйга ягона жамоа эканлигимиз ҳисси билан қайтиш имконияти ҳамдир. Бир мавсумда 121 та гол уриш учун ҳужумда юқори савияли футболчиларга эга бўлиш лозим. Биз учта ўйинда аллақачон 10 та тўп киритдик, лекин қайсидир учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз ва худди шундай хурсанд бўламиз", – деди Моуринью.



