"Манчестер Юнайтед" "Челси" футболчиси учун курашга қўшилди

5 июл 2026, 19:35
"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси Андрей Сантосни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

"The Guardian" хабарига кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчининг трансфер нархи тахминан 50 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.

Айтилишича, Сантос "Челси"да Мойсес Кайседо ва Энцо Фернандес билан рақобатда асосий таркибдан ўрин эгаллай олмаяпти. Шунингдек, лондонликлар янги бош мураббий Хаби Алонсо режалаштираётган трансферлар учун маблағ йиғишни ҳам мақсад қилган.

Бразилиялик ярим ҳимоячи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Стэмфорд Бриж"ни тарк этишга тайёр. Ҳолатни "Ньюкасл" ҳам диққатлик билан кузатмоқда. "Қора-оқлар" "Тоттенхэм"га ўтиши кутилган Сандро Тоналининг ўрнини тўлдириш учун янги ярим ҳимоячи изламоқда.

Андрей Сантос 2023 йилда "Васко да Гама"дан 18 миллион фунт эвазига "Челси"га ўтган эди. Кейинчалик у ижара асосида "Ноттингем Форест" ва "Страсбур" клубларида ҳам фаолият олиб борди.

Сантос ўтган мавсумда АПЛда 27 та учрашув ўтказиб, 1 та гол муаллифи бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Guardian