«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Khoja
26 апр 2025, 10:12
«Челси» ярим ҳимоячиси Андрей Сантос клубини ўзгартириши мумкин.

«Арсенал» бразилиялик футболчини сотиб олиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Лондон жамоаси 20 ёшли ярим ҳимоячи учун 30 миллион фунт беришга тайёр.

Маълумот учун, Сантос бу мавсумда «Страсбург»да ижарада ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсум 30 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 5 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru