Маҳмуд Маҳамаджонов "Динамо Махачқалъа"да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди

Sherzod Nurmatov
31 авг 2026, 12:30
“Sport24” нашрига маълум бўлишича, "Андижон" чап қанот ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов 500 минг евро эвазига Махачқалъанинг "Динамо" клубига ўтишга яқин турибди.

Футболчи аллақачон Махачқалъада ва тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. У “Динамо” билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Клублар ва футболчи томони келишувнинг сўнгги тафсилотларини якунлаяпти.

23 ёшли Маҳамаджонов "Андижон" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›