

"Қизил иблислар" ярим ҳимоячининг трансфери учун 50 миллион евро тўлади. Футболчининг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома имзолади.
Бразилиялик ярим ҳимоячи 2023 йилда "Васко да Гама"дан "Челси"га ўтган, кейинчалик "Ноттингем Форест" ва "Страсбур"да ижара асосида фаолият олиб борди. Ўтган мавсумда у Англия Премьер-лигасида 27 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол уришга эришди.



