UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да! Янгиликлар

Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!

Улар бу совринни 6-уринишда қўлга киритди.

Халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги нафақат жонажон юртимиз, балки узоқ хориждаги ватандошларимиз орасида ҳам кенг нишонланди. Хусусан, Америка Қўшма Штатларида икки ҳафтадан зиёд давом этаётган байрам тадбирлари доирасида футбол бўйича ўзбекистонликлар ва дунё ўзбеклари ўртасида 9-штатлараро Мустақиллик Кубоги турнири бўлиб ўтди. 

"Маҳалла USA" жамияти томонидан ташкил этиб келинаётган бу турнирга қизиқиш тобора ортиб бораётир. Буни жорий йилги мусобақаларда АҚШнинг 10 дан ортиқ штатидан жами 18 та хаваскор жамоаси ғолиблик учун курашга киришганидан ҳам билиш мумкин. Бир нечта жамоа аризаларни кеч топширгани ёки талабномани тўлдиришда хатоларга йўл қўйгани боис мусобақага қўйилмади. Шу тариқа, 18 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди.


"А" гуруҳи

"Лочин" (Канзас)

"Uz-Galaxy" (Калифорния)

"Ўзбегим" (Нью-Жерси)

"Семурғ" (Делавер)

"Самарқанд" (Нью Йорк)

"Водий" (Оҳаё)


"B" гуруҳи

"Ҳамкор-Уз" (Оҳаё)

"Турон" (Пенсилвания)

"Барлос-Чикаго" (Иллиноис)

"Atl Uzbeks" (Калифорния)

"Дўстлик" (Нью Йорк)

"New England" (Массачусетс)


"C" гуруҳи

"Интер" (Флорида)

"Uzb FC" (Нью-Жерси)

"Пахтакор" (Нью Йорк)

"Асака" (Теннесси)

"Динамо" (Нью-Жерси)

"Uzbek Chicago" (Иллиноис)


Ҳар бир гуруҳдан дастлабки 2 ўринни эгаллаган жамоалар ва 3-ўрин соҳибларидан энг яхши кўрсаткичга эга 2 та жамоа плей-офф босқичида курашни давом эттиришди.


Чорак финал

"Лочин" - "Барлос-Чикаго" - 1:0

"Интер" - "Турон" - 2:0

"Uz-Galaxy" - "Uzb FC" - 1:0

"Ҳамкор-Уз" - "Ўзбегим" - 2:0


Ярим финал 

"Лочин" - "Интер" - 3:2

"Uz-Galaxy" - "Ҳамкор-Уз" - 2:1


3-ўрин учун 

"Ҳамкор-Уз" - "Интер" - 3:1


Финал

"Uz-Galaxy" - "Лочин" - 2:1

Таъкидлаш керак, ташкилотчилар ёш авлод орасида мусобақага бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида ҳар сафар турнирга таниқли футболчилар ёки футбол жамоатчилиги вакилларини таклиф қилишади. Биродар Абдураимов, Равшан Эрматов, Сервер Жепаров, Одилжон Аҳмедов ва бошқалар шулар жумласидан. Бу галги мусобақага ўзбек футболи юлдузлари, миллий терма жамоанинг собиқ сардори, ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одилжон Аҳмедов, Ўзбекистоннинг 2012 йилги энг яхши футболчиси Санжар Турсунов, Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев каби яқин ўтмиш юлдузлари ташриф буюришди. Дарвоқе, Одилжон Аҳмедов Мустақиллик Кубоги турнирига иккинчи бор келиши.

"Мазкур мусобақага 2023 йилда ҳам келган эдим. Бу сафарги турнирда ташкилий жиҳатдан ўсиш кўзга ташланди. Қолаверса, иштирокчи жамоалар сони ҳам ўсаётгани қувонарли ҳол. Бундан англаш мумкинки, Америкадаги ватандошларимиз орасида футбол оммалашмоқда. Қаердаки оммавийлик ошса, ўша ерда ўсиш, ривожланиш кузатилади", – деди биз билан суҳбатда Одил Аҳмедов.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шу билан бирга, турли номинациялар бўйича энг яхшилар ташкилотчилар томонидан диплом, кубок ва пул мукофотлари билан тақдирланишди. Иштирокчилар эса турнир якунида бир-бирига хайр дейишмади, аксинча кўришгунча деб тарқалишди. Зотан бу мусобақа Америкадаги ватандошларимизни бир мақсад атрофида бирлаштирди, зотан ўзбек жамиятларининг мақсади ҳам шу эмасми аслида?!

Отабек Эшмаматов, Нью Йорк (АҚШ)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
09 сен 18:47:44
MENTAL!ST
Mavzuni burmanglar, Kopadze haqida gaplashamiz. xD
   
09 сен 18:33:02
Davlatjon Ismoilov
Bugun Futbol plusda Faqat boxona eshitosh bilan togri tushuntirish bilan otib ketarkanda bugungi son
Yerni chuqurroq haydadmda derkanda)
Hurmatli Kopadze bilan)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика