Мессининг пенальтилардан фойдаланиш кўрсаткичи 77,6% – 147 тадан 114 таси. Роналдуда эса нуқтадан аниқ зарбалар кўрсаткичи яхшироқ

Aslanov Jasurbek
22 июн 2026, 23:36
Месси терма жамоада пенальтиларни Роналдуга нисбатан кўпроқ голга айлантиради.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида амалга оширилган 31 та пенальтидан 6 тасини голга айлантира олмаган. "Интер Майами" ҳужумчиси ЖЧ-2026 доирасидаги Австрияга қарши кечган ўйиннинг 1-бўлими бошида белгиланган ўн бир метрлик жарима зарбасини ноаниқ ижро этди. Месси Аргентина терма жамоаси сафида жами 31 марта пенальти тепган ва шундан 25 тасида муваффақият қозонган (фойдаланиш даражаси – 80,6%). Криштиану Роналдуда эса 32 та уринишдан 22 таси аниқ (68,8%). Фаолияти давомида Месси жами 147 та пенальтидан 114 тасини голга айлантирган (77,6%), Роналду эса 219 та уринишда 183 та гол урган (83,6%).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›