

Бу воқеа 2026 йилги Жаҳон чемпионати "J" гуруҳи 2-тури доирасидаги Аргентина ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда юз берди. Ўйин АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳридаги "Эй-Ти-энд-Ти" стадионида бўлиб ўтмоқда. Учрашувни мисрлик ҳакам Амин Омар бошқариб бормоқда. Ўйинда ҳисоб 1:0, Аргентина терма жамоаси фойдасига.
Лионель Месси жаҳон чемпионатларидаги ўз голлари сонини 17 тага етказиб (2026 йилги мундиалда тўртинчи гол), бу борада Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозени (16 та гол) ортда қолдирди.



