Аргентинада Лионель Мессининг дунёдаги энг баланд ҳайкали очилди

21 июн 2026, 09:20
Аргентинанинг Неукен провинциясидаги Кутраль-Ко шаҳрида Лионель Мессининг дунёдаги энг баланд ҳайкали очилди.

У илгари Ҳиндистонда ўрнатилган ёдгорликдан ўзиб кетди, деб хабар бермоқда Ole нашри.

Иш муаллифи маҳаллий ҳайкалтарош Альдо Бероиса бўлди. Монументнинг баландлиги 26 метрни ташкил этади. Бу монумент Мессига бағишлаб Ҳиндистонда ўрнатилган 21 метрли ҳайкалдан баландроқдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси ЖЧ-2026даги голлари эвазига Жаҳон чемпионатларидаги голлар сони бўйича Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега етиб олгани хабар қилинганди — эндиликда футболчи ҳисобида 16 та гол бор ва бу жаҳон биринчиликлари тарихидаги мутлақ рекорднинг такрорланишидир. Аргентина терма жамоаси навбатдаги ўйинини 22 июнь куни Австрияга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Ole