Австрия мураббийи Рангник Мессининг ўйини ҳақида: "Аргентина прессингда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилади"

22 июн 2026, 10:20
Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник ЖЧ-2026 2-туридан ўрин олган Аргентинага қарши баҳс олдидан ҳужумчи Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Лионель Месси балки аввалгидек катта ҳажмдаги ишларни бажармаётгандир. У қанотларга ўтишни яхши кўради ва баъзан оффсайд ҳолатида рақиб дарвозаси олдида қолиб кетади. Бу улар майдонда бир киши кам бўлиб қолади дегани эмас, лекин тўп йўқотилгандан кейинги прессингда улар ҳақиқатан ҳам бир киши кам бўлишади. Бироқ айнан шу жиҳат уни жуда хавфли қилади, чунки у қулай позицияда бўш қолиб кетиши мумкин ва биз бунга тайёр туришимиз керак. Унга кўп имконият бермаслигимиз, бўш ҳудудда тўпни қабул қилиб олишига йўл қўймаслигимиз лозим", — дея Рангникнинг сўзларини келтирмоқда Yahoo Sports.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Yahoo Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›