

Бу аргентиналик футболчига лига тарихида 100 очко (гол+пас) тўплаш бўйича энг тез натижа кўрсатиш имконини берди. Жаҳон чемпиони буга 64 ўйинда эришди, деб хабар бермоқда МЛС расмий сайти.
Таъкидлаш жоизки, ушбу статистика ассистдан олдинги ассситларни ҳам ҳисобга олади. Аввалги рекорд "Торонто"нинг собиқ ўйинчиси Себастьян Жовинкога тегишли эди (95 ўйинда 58 гол + 42 узатма).
Ушбу кўрсаткич бўйича учинчи ўринни "Лос-Анджелес Гэлакси" сафида ўйнаган Робби Кин эгаллайди. Ирландиялик 96 ўйинда 62 гол урди ва 39 голли узатма берди.



