“Мундиал Allplay билан”. Математика бошланди ёхуд 3-турда бизни нималар кутмоқда?

24 июн 2026, 22:54
Championat.asia мундиал превьюсини бериб боришда давом этади ва навбат сўнгги турга келди. Хўш, ушбу тур нимаси билан аҳамиётли ва бизни нималар кутиб турибди?

Бир неча дақиқалардан сўнг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари бошланади. Жорий мундиал шуниси билан аҳамиятлики, энди сўнгги турда навбатчи ўйинлар эмас, балки 3-ўрин учун кураш авж олади. Эътиборингизга дастлабки олтита гуруҳдаги вазиятни тақдим этамиз.

“A” гуруҳи

Бир қарашда сезилмаслиги мумкин, аммо бу гуруҳда ҳолат анча қизиқарли: Мексикадан бошқа барча жамоа 2 ва 3-ўрин учун курашиш имконига эга. 

Жумладан, ЖАР Корея билан ўйин ўтказади. Ғолиблик уларни камида 3-ўринга кўтариши мумкин. Худди шундай ҳолат Чехияда ҳам. Улар мезбон Мексикани мағлуб этиши орқали плей-оффга йўл олиши мумкин.

Жўжа саналадиган вақт келди, ўртоқлар. Буёғига Жанубий Кореянинг илк турдаги ғалабаси ҳам, чехларнинг муваффақиятсиз ўйини ҳам аҳамиятга эга бўлмай қолади.

2-турдан кейин гуруҳдаги вазият:

Снимок экрана — 2026-06-24 в 22.50.09.png

3-тур ўйинлари тақвими:

  • 25 июнь, 06:00. ЖАР - Жанубий Корея

  • 25 июнь, 06:00. Чехия - Мексика

“B” гуруҳи

Канада ва Швецария ўзаро ҳисоб-китоб қилгунча, иккинчи ўйинда Босния ва Қатар ҳаёт-мамот ўйинида иштирок этади. Табиийки, дуранг иккисини ҳам қониқтирмайди, ғалаба эса уларни навбатдаги босқичга олиб чиқади. 

Дарвоқе, гуруҳда пешқадам бўлиб турган икки жамоа ҳам шу жойда математикани ишга солишга тўғри келади: улар 1-ўрин бўлса ким билан плей-оффда ўйнаши-ю, иккинчи бўлса кимга тушишини ҳисоблашади. 

2-турдан кейин гуруҳдаги вазият:

Снимок экрана — 2026-06-24 в 22.50.14.png

3-тур ўйинлари тақвими:

  • 24 июнь, 23:59. Швецария - Канади

  • 24 июнь, 23:59. Босния - Қатар

“C” гуруҳи

Бу ерда вазият шу қадарки, ҳатто Бразилия ҳам 3-ўринга тушиб қолиш эҳтимоли бор. Ула бунинг учун Шотландияга мағлуб бўлмасликлари ёки Марокаш Гаитига ютқазиши керак. 

Ўз навбатида, шу жумла Марокашга ҳам нисбатан ишлатилади. Шотландия эса бир очко учун интилиши табиий, улар ҳам ўша “саккизлик”ка кириб қолишмоқчи. 

2-турдан кейин гуруҳдаги вазият:

Снимок экрана — 2026-06-24 в 22.50.17.png

3-тур ўйинлари тақвими:

  • 25 июнь, 03:00. Шотландия - Бразилия

  • 25 июнь, 03:00. Марокаш - Гаити

“D” гуруҳи

Туркия ва АҚШ шунчаки расмиятчилик учун ўйин ўтказиб қўйишади. Бири ҳарқанча йирик ҳисоб бўлмасин, пастки ўринга тушиб қолмайди. Яна бири эса, ҳарқанча йирик ҳисобда ғалаба қозонмасин, ақалли 3-ўринни эгаллай олмайди. Иккиси учун ҳам барча футболчисини “ЖЧда иштирок этган” мақомига айлантириш” учун яхши имконият. 

Австралия - Парагвай эса, шубҳасиз, “ёниши аниқ”. Аслида, уларни дуранг қониқтиради. Бироқ ҳеч ким кафолат бермайдики, 3-ўринда қолиб кетадиган Парагвай бирорта Топ жамоага плей-оффда дуч келиб, мағлуб бўлишига. Ҳамма узоққа боришни истайди, худди биз каби.

2-турдан кейин гуруҳдаги вазият:

Снимок экрана — 2026-06-24 в 22.50.20.png

3-тур ўйинлари тақвими:

  • 26 июнь, 07:00. Туркия - АҚШ

  • 26 июнь, 07:00. Парагвай - Австралия

“E” гуруҳи

Эквадорнинг бахтсизлиги - улар сўнгги турда Германияга дуч келаётгани. Ҳозирга қадар масалани ҳал қилиб олганда-ку, ўйланиб ўтиришмасди. Энди уларни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Германия эса 100 фоизлик натижага интилиши турган гап. 

Кот-д’Ивуар эса Кюрасао билан барча ишланмаларини кўриб олиши мумкин. Уларни дуранг ҳам навбатдаги босқичга олиб чиқади. Кюрасао эса нега Эквадор танлаган йўлни қилмаслиги керак? Уларга ғалаба сув ва ҳаводек керак. Шу орқали нафақат Эквадор, балки Кот-д’Ивуарни ҳам уйига кетказиб юбориши мумкин. “Ëнади” ўйин.

2-турдан кейин гуруҳдаги вазият:

Снимок экрана — 2026-06-24 в 22.50.23.png

3-тур ўйинлари тақвими:

  • 26 июнь, 01:00. Эквадор - Германия

  • 26 июнь, 01:00. Кюрасао - Кот-д’Ивуар

“F” гуруҳи

Нидерландия ўйинини топиб олди, буёғига хушёр бўлавериш керак. Улар навбатдаги машғулотини иккига бўлиниб эмас, Тунисга қарши ўтказади. 

Швеция ва Япония эса 2 ҳамда 3-ўринни бўлишиб олишлари керак. Бири катта эҳтимол плей-оффни ҳал қилиб олган бўлса, бирида имконият жуда яхши. Дуранг эса, аслида, иккисини ҳам қониқтирувчи ҳисобдир.

2-турдан кейин гуруҳдаги вазият:

Снимок экрана — 2026-06-24 в 22.50.26.png

3-тур ўйинлари тақвими:

  • 26 июнь, 04:00. Тунис - Нидерландия

  • 26 июнь, 04:00. Япония - Швеция

ЖЧ-2026'ни Allplay'да томоша қилинг — CHAMPIONATASIA промокоди билан 45 кун бепул

Промокодни фаоллаштириш ҲАВОЛАСИ

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›