Лионель Месси келажак ҳақида: "Эртами-кечми танам таслим бўлади, лекин ҳозирча мен завқ оляпман. Худодан яна бир ЖЧ сўраш жуда кўплик қиларди"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2026, 20:08
Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси келажак борасидаги саволларга жавоб берди.

— Сиз 39 ёшга тўляпсиз. Формангизни шунча вақт мобайнида қандай сақлаб қоляпсиз?

— Майдонда мен ёшим ҳақида эмас, футбол ўйнашдан оладиган завқим ҳақида ўйлайман ва жисмонан ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ёшимга қарамай, ғалабалар учун курашишга ва бор кучимни беришга астойдил бел боғлаганман. Эртами-кечми танам таслим бўлиши мумкин, лекин ҳозирча мен завқ оляпман. Мен ўйнашни яхши кўраман ва ҳар доим буни максимал даражада яхши бажаришга ҳаракат қиламан.

— Туғилган кунингиз учун энг яхши совға нима бўларди?

— Мен Худодан ортиқроқ нарса сўрай олмайман. У менга спортда ҳамма нарсани берди ва мен сўрай оладиган ягона нарса — бу ўзим ва оилам учун саломатлик, шунингдек, одамларга шунча вақт давомида қувонч бағишлаган ушбу жамоа билан бу лаҳзалардан завқланишда давом этишдир.

— Яна бир Жаҳон чемпионати ҳақида нима дейсиз?

— Очиғини айтсам, Худодан буни сўраш жуда кўплик қиларди. У менга берган нарсалар етарлидан ҳам ортиқ. Энди менга фақат завқ олиш ва ҳар доим энг юқори даражада рақобатлашишга тайёр бўлган ушбу жамоа билан яна бир бор [ғолиб чиқишга] уриниб кўриш қолди, — деди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›