

Эрон футбол федерацияси ЖЧ-2026 доирасидаги навбатдаги ўйинга отланган терма жамоанинг парвози АҚШ расмийларининг хатти-ҳаракатлари туфайли кечиктирилганини маълум қилди.
Амир Ғаленойи бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичининг 3-турида Миср терма жамоаси билан тўқнаш келади. Учрашув 27 июнь куни Сиэтлда бўлиб ўтади.
"Гарчи Эрон миллий терма жамоаси Қўшма Штатларга учинчи бор сафар қилаётган бўлса-да, жамоа АҚШ расмийларининг хатти-ҳаракатлари туфайли юзага келган муаммолар сабабли яна бир бор аэропортда ушланиб қолди.
Эрон миллий терма жамоаси аъзолари Мисрга қарши ўйинга жўнаб кетиш учун бугун аэропортга етиб келишди, бироқ аввалги ҳолатлардаги каби, мезбон мамлакат томонидан [мураббийлар штаби аъзоси] Саид Альхои ва [ҳужумчи] Меҳди Таремига нисбатан аралашув жамоанинг аэропортда кечикишига олиб келди.
Жамоанинг қолган қисми ҳозирда Сиэтлга, Мисрга қарши ўйинга йўл олишдан олдин мураббий ва жамоадошларининг уларга қўшилишини кутмоқда", — дейилади федерация баёнотида.



