

Бугун, 24 июнь куни ҳужумчи 39 ёшга тўлди. Месси — Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар. Аргентиналик футболчи ҳисобида 18 та гол бор.
"Билмайман. Очиғини айтсам, ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Бу анча олис истиқболдек туюлмоқда... Мен аввал айтганимдек, бир куним билан яшаяпман ва ҳозирги пайтга эътибор қаратганман", — дея Лионель Мессининг сўзларидан иқтибос келтиради таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Лионель Месси Аргентина терма жамоаси таркибида 2022 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.



