

Португалия терма жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси ЖЧ-2026 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши кечган баҳсда (5:0) дубль қайд этди.
Пирс Морган: "Хайрли тонг. Яшаш учун қандай ажойиб кун, жаноблар. Биласизми нима? Кеча мен Роналду гол уриши ва барча танқидчиларини ноқулай аҳволга солиб қўйиши ҳақида прогнозлар жойлаганимда, ўғилларим менга: “Дада, балки ошириб юбораётгандирсиз. Агар гол урмаса-чи?” дейишди. Мен эса: “Сизлар шунчаки Криштиану Роналдуни билмайсизлар”, деб жавоб бердим. Охирги тўрт-беш кун давомида бутун дунё уни масхара қилди, ундан нафратланди, ҳисобдан чиқариб ташлади, уни 'ўтган материал' деб аташди, Португалияни ортга тортяпти дейишди. Кеча кечқурун эса у дунёга яна бир бор жаҳон футболи тарихидаги энг совуққон ва порлоқ ҳужумчи эканини кўрсатди. Ким бунинг аксини ўйласа, менимча, у шунчаки хаёлий дунёда яшамоқда.
Йигит 41 ёшда. У урган иккита гол ҳатто 21 ёшида ҳам ғурурланиш учун сабаб бўларди. Ва биласизми, Роналдунинг кеча кечқурун қилган ишларини кўриб, менга қўшилмасликнинг иложи йўқ. У ҳеч қандай 'қулаган учувчи' эмас. 41 ёшида у футболда қанча вақт ўйнаш мумкинлиги чегарасини қайтадан белгиламоқда".
Радиобошловчи Энди Голдштейн: "Агар кимдир радиосини эндигина ёққан бўлса, Пирс Жаҳон чемпионати финали ҳақида гапирмаяпти. Бу Ўзбекистонга қарши ўйин эди. Буни унутмайлик".
Пирс Морган: "Ҳали финал эмас. Ҳалигача. Лекин, биласизми, агар ҳаммаси ҳозиргидек давом этса, Англия яқин орада Португалия билан тўқнаш келиши мумкин. Ва, очиғини айтсам, улар кеча кечқурун қандай ўйнаганини ҳисобга олсак... Ҳа, бу Ўзбекистон эди. Лекин сизлар илгари Месси иккинчи даражали жамоаларга гол урганида ҳайратланардингиз-ку? Энди эса, тўсатдан, Роналду Ўзбекистонга гол урганида, бу ҳисобланмайдими?"



