Марокаш — Гаити. Таркиблар билан танишинг

Aslanov Jasurbek
25 июн 2026, 01:47
25 июнь кунига ўтар кечаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи доирасида Марокаш ва Гаити терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Учрашув АҚШнинг Атланта шаҳридаги "Мерседес-Бенц Стэдиум" стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни нидерландиялик Данни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:

Марокаш: Буну, Хакими, Риад, Халал, Салах-Эддин, Амрабат, Сайбари, Эль-Ханнус, Эль-Айнауи, Диас, Эль-Кааби.

Гаити: Плесид, Ад, Делькруа, Эксперьянс, Дюверн, Беллегард, Жан Жак, Провиданс, Жозеф, Изидор, Казимир.

Марокаш терма жамоаси "С" гуруҳи турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа икки ўйиндан сўнг тўрт очко жамғарди. Гаити эса очкосиз охирги ўринда бормоқда. Гуруҳда Бразилия 4 очко билан биринчи, Шотландия 3 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›