

2025 йилнинг ёзида "Қизил фурия" Миллатлар Лигаси ярим финалида "учранглар"ни 5:4 ҳисобида мағлуб этган эди.
— Ҳозирги Франция терма жамоаси 2025 йилги жамоадан фарқ қиладими?
"Бу жамоа анча яхшироқ, футболчилар ўсишга эришмоқда. Уларнинг сифатлари яхшиланмоқда. Мбаппе ҳам, Дембеле ҳам кучайган. Барчамиз кучайдик, лекин ҳар бир футболчи индивидуал тарзда ўз ўйинини яхшилади."
— Миллатлар Лигасидаги 5:4 ҳисобида якунланган ўйиндан қандай сабоқ олдингиз?
"Булар бутунлай бошқача ўйинлар. Биз ушбу учрашувдан кўп нарсани ўргандик, рақиб ҳам хулоса чиқарди. Биз вазиятни ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз, масалан, ўша ўйиннинг охирги 15 дақиқасида ҳисоб 5:1 дан 5:4 га ўзгариб кетгани каби ҳолатларга йўл қўймаслигимиз керак. Бизда турли услублар мавжуд. Кўрамиз, ким ўз услубини сингдира оларкин. Жамоамиз Франциянинг тезкор қарши ҳужумларига қарши жуда эҳтиёткор бўлиши лозим, улар бу борада жуда хавфли", — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради "AS".



