Дешам Испанияга қарши ўйин олдидан: "Улар яққол фаворит"
14 июл 2026, 11:20
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2026 1/2 финали доирасидаги Испанияга қарши ўйинда рақибни яққол фаворит деб ҳисобламоқда.
Ушбу баҳс бугун Даллас шаҳрида бўлиб ўтади.
"Испания — шубҳасиз, яққол фаворит. Мен уларга босим ўтказмоқчи эмасман. Улар жуда кўп гол уришяпти ва ўз дарвозаларидан атиги битта тўп олиб чиқишди — улар фаворит", — деди Дешам.