Колумбия терма жамоаси футболчиси ўлим таҳдидлари туфайли ЖЧ-2026дан сўнг ватанига қайтмади

14 июл 2026, 11:35
Колумбия терма жамоаси қанот ҳужумчиси Хаминтон Кампас миллий терма жамоа жаҳон чемпионатини тарк этганидан кейин ватанига қайтгани йўқ, деб хабар беради "Infobae".

Манба берган маълумотларга кўра, 26 ёшли Кампас ижтимоий тармоқларда келаётган ўлим таҳдидлари сабабли АҚШда қолишга қарор қилган.

ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Швейцарияга қарши баҳснинг тугашига 6 дақиқа қолганида, Кампас қулай вазиятдан рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. Якунда учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугади, пенальтилар сериясида эса колумбияликлар 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мундиал билан хайрлашишди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Колумбияда бундан олдин ҳам жаҳон чемпионатидан сўнг миллий терма жамоа футболчисининг ўлдириб кетилиши билан боғлиқ аянчли тажриба мавжуд. 1994 йилги жаҳон биринчилигида АҚШга қарши ўйинда ўз дарвозасига гол уриб қўйган Андрес Эскобар ватанига қайтганидан сўнг ўлдирилган эди.

gettyimages-2284781794-2048x2048.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Infobae

Сўнгги янгиликлар

Барча ›