Де ла Фуэнте: "Ушбу жаҳон чемпионатида ҳақиқий Ламин Ямални ҳали кўрганимиз йўқ"

13 июл 2026, 08:25
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Францияга қарши бўлажак ярим финал учрашуви олдидан вингер Ламин Ямал турнирда ҳали ўзининг ҳақиқий ўйинини кўрсатмаганини айтди

Мутахассис 19 ёшли футболчи дунё биринчилигида ҳали ўз изини қолдиришига ишонч билдирди. 1/2 финал учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтади.

"Ушбу жаҳон чемпионатида ҳақиқий Ламин Ямални ҳали кўрганимиз йўқ. Мен шунчаки буни айтиб қўймоқчиман. Унинг жуда мотивацияга тўла эканлигини биламан. Ишончим комилки, у ушбу турнирда ўз изини қолдиради", — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини Х ижтимоий тармоғидаги The Touchline саҳифаси келтиради.

Ламин Ямал жаҳон чемпионатида олтита ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Touchline