

Бу ҳақда "The Mirror" нашри хабар бермоқда.
Якшанба куни ФИФА президенти бўлган хусусий самолёт Майамидан Доҳага учиб кетди. Инфантино у ерда ЖЧ чорак финали доирасидаги Англия — Норвегия (2:1) учрашувини томоша қилаётган эди.
Инфантино яқин 24 соат ичида (ярим финал ўйинлари бошлангунга қадар) АҚШга қайтиб келиши кутилмоқда.
Инфантино Қатар ва унинг ҳукмрон оиласи бўлмиш Ал-Тани билан мустаҳкам алоқаларни сақлаб келади. 2022 йилда Қатар Яқин Шарқдаги биринчи жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди.
Қатарда якшанба кунидан бошлаб тўрт кунлик миллий мотам эълон қилинди.



