

"Оғриқли. Оғриқли, чунки мағлубият аламли бўлди. Бу турли вазиятларга бой, жуда шиддатли ўйин бўлди. Бизда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бор эди. Биринчи бўлимда ҳам бир нечта вазиятлар юзага келди. Мағлубиятга учраганингда хурсанд бўлишнинг иложи йўқ.
Гол урганимиздан сўнг, 15–20 дақиқа давомида ҳаддан ташқари кўп ҳимояланишимизга тўғри келди ва ўйин назорати бироз етишмади. Кейинроқ тўп билан яхшироқ ҳаракат қилган оралиқларимиз бўлди. Умуман олганда, бу жуда зич ва шиддатли учрашув кечди. Иккинчи ўтказиб юборилган гол вазиятида яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди — жуда эрта гол ўтказиб юбордик. Йигитлар қўлидан келган ҳамма нарсани беришди, ҳамма нарсани қилиб кўришди. Бу алам қилиши керак.Биз давом этамиз. Бу бор-йўғи учинчи ўйин, олдинда эса жуда, жуда узоқ йўл бор", — дейди Алонсонинг сўзларини BBC.



