Алонсо "Челси"нинг мағлубиятидан сўнг ўз фикрларини билдирди

19 сен 2026, 08:05
"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛ доирасида "Брентфорд"дан учралган мағлубиятга (0:3) муносабат билдирди.

"Ҳамма нарса, айниқса натижа ҳафсаламизни пир қилди, аммо биз бундан яхшироқ ўйнашга қодирмиз. Биз яхшироқ ўйнашга мажбурмиз. 45 дақиқа давомида яхши курашдик, аммо иккинчи бўлимда ўйинда пасайиш юз берди ва ўз дарвозамиздан учта гол ўтказиб юбордик.

Диққатни жамлаб туриш керак, стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордингми — рақиб устунликка ва ўйин назоратига эга бўлади. Иккинчи голдан сўнг вазият анча мураккаблашди ва жарима майдончамиз атрофида интизом билан боғлиқ кичик муаммолар пайдо бўлди. Буни тузатишимиз керак, булар бизнинг хатоларимиз эди.

Биринчи бўлимда биз ўйинда эдик, аммо хавфли вазиятлар ярата олмадик. Кулай позициядан зарба бериш учун бизга охирги узатма ва охирги алдамчи ҳаракат етишмади, лекин бу масаланинг бир томони холос. Иккинчи томони эса — позицияни ушлаб туриш, жипслашиб ўйнаш, рақиб ҳужум қилаётганда ҳимояланиш ва биргаликда ҳаракат қилиш керак бўлган вазиятлардир. Яккакурашларда ғалаба қозониш ва бунда барқарорликка эришиш лозим", — деди Алонсонинг сўзларини BBC нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC